«вадим абрамов» тегли мақолалар


ЎФА терма жамоа мағлубиятини алоҳида кўриб чиқиб, ҳисобот беради
19 июн 2021, 19:59

ЎФА терма жамоа мағлубиятини алоҳида кўриб чиқиб, ҳисобот беради

ЎФА конгрессида Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани сабаблари муҳокама қилинди. ЎФА раҳбарияти терма жамоа мағлубиятини алоҳида кўриб чиқиб, ҳисобот беришини маълум қилди.

Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди, Одил Аҳмедов терма жамоадан кетди
19 июн 2021, 16:38 1

Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди, Одил Аҳмедов терма жамоадан кетди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. Жамоа сардори Одил Аҳмедов эса терма жамоадаги фаолиятини якуналаганини эълон қилди. «Асосий муаммоларимиздан бири болалар футболини тўғри йўлга қўймаганмиз. Фундамент бўлмаганидан кейин натижа ҳам бўлмайди», — деди у.

«Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман». Вадим Абрамов Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйини ҳақида
16 июн 2021, 01:35

«Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман». Вадим Абрамов Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйини ҳақида

«Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатойим», — дейди футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида. У мухлисларнинг ишончини оқлолмагани учун узр сўради.

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди, Ироққа енгилди
30 март 2021, 15:29

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди, Ироққа енгилди

26 ва 29 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана Б ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Гана термасига қарши кечган ўйинда Ўзбекистон МТЖ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ироқ термасига Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Вадим Абрамов 20 майдан миллий терма жамоа йиғинни бошлашини айтди, ЎзПФЛ эса бундан бехабар
17 март 2021, 17:38

Вадим Абрамов 20 майдан миллий терма жамоа йиғинни бошлашини айтди, ЎзПФЛ эса бундан бехабар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 20 майдан бошлаб йиғин ўтказилишини маълум қилди. Ўзбекистон Профессионал лигаси раҳбари чемпионатнинг 10 ва 11 турлари 20−31 май оралиғига белгилангани, лекин тақвим ўзгариши ҳақида ЎзПФЛ расмий маълумот олмаганини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг